Шу ерда ёзувчининг: “Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?” (“Ёшлик” журнали. 2011йил. 8-сон) деган фикри ҳикоянинг моҳиятини англаб етишимизга ёрдам беради. Davomini o'qish
Teglar: Abduqayum Yo’ldosh
Abduqayum Yo’ldosh. Puankare. Kitobdan uch hikoya
Абдуқаюм Йўлдош. Пуанкаре: ҳикоя ва қиссалар . Масъул муҳаррир: Анвар Нaмозов. Муқовани Баҳриддин Бозоров тайёрлаган. 260 бет. Тошкент: OOO «Akademnashr NMM», 2014 / Abduqayum Yo’ldosh. Puankare: hikoya va qissalar . Mas’ul muharrir: Anvar Namozov. Muqovani Bahriddin Bozorov tayyorlagan. 260 bet. Toshkent: OOO «Akademnashr NMM», 2014
“Мен ҳам инсонман. Ўзим учун озгина яшай, ўзимнинг ёшлик орзу-ниятларим учун озгинагина ишлай” деб бошланади китоб аннотацияси. Бу – “Пуанкаре” номли ҳикоя қаҳрамонининг сўзлари. Зотан, инсон учун тинимсиз меҳнати, тер тўкиб ишлагани, елиб-югургани-ю, бироқ мақсадига ета олмагани аламли ҳол. Наҳот умр деганлари адоқсиз шўришлардан иборат бўлса? Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldosh. Tomoshabin hamisha haq (2013 yil fil`mlari haqida o’ylar).
Чуқурроқ мулоҳаза юритиб кўрсак, азалдан аён ҳақиқат яна бир бор ўз исботини топишини кўрамиз: томошабин ҳамиша ҳақ! Яъни, аслини олганда, томошабинларнинг юзлаб-минглаб тус, турдаги муносабатларини туркумлаб, таснифлаб, ўта содда ва ўнғай кўринишдаги “Бу кино бўмапти”, “Буниси зўр! Бўларкан-ку!”, “Буниси умуман расво, танқиддан ҳам тубан” сингари холис баҳоларга олиб келиш мумкин ва бунинг учун, ҳатто катта мутахассис бўлиш ҳам талаб этилмайди… Davomini o'qish