Yoqubjon Ahmadjonov, Fayzi Shohismoil, Abdurahmon Akbar ijodidan namunalar

045

 Саҳифа ўтган ҳафта вафот этган таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов, моҳир таржимон Файзи Шоҳисмоил, ажойиб болалар шоири Абдураҳмон  Акбар хотирасига бағишланади. Парвардигор раҳматига олган бўлсин.

    Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этди. Файзи Шоҳисмоил узоқ йиллар мобайнида ўзбек ва озарбайжон адабий алоқалари ривожи учун хизмат қилган фидойи зиёли инсон эди .У озарбайжон ва турк адабиётининг энг яхши намуналарини ўзбек тилига таржима қилиб, ўзидан кейин катта адабий мерос қолдирди. Абдураҳмон Акбар ўзбек болалар шеъриятининг кўзга кўринган вакилларидан бири эди. Унинг фарзандларимиз учун ёзган шеърлари ҳали узоқ йиллар жаранглаб туришига ишонамиз.. Оллоҳдан бу инсонларни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish