Агар нимадир қилмоқчи бўлсангиз, шубҳалардан халос бўлинг. Қўрқув тўғри йўлдан адаштиради. Қўрқув ёвузликларнинг асосий воситасидир. Илк марта уринганда ҳеч нимага эришолмасангиз, умидингизни йўқотманг. Ҳар қандай кичик ғалаба буюк ғалабаларга яқинлаштиради. Davomini o'qish
Teglar: Abdurashid Abdurahmonov
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Oltinchi qism.
Туркий халқлар адабиётининг тарихи жуда қадимий бўлганидек, адабий жанрларининг туғилиши ва шаклланиш жараёни ҳам узоқ тарихга эга. Бадиий адабиётнинг ҳар бир шакли маълум бир жанр асосида юзага келиши қонуниятдир. Бас, шундай экан, туркий халқларнинг исломгача бўлган даврдаги адабиётида ҳам ранг-баранг жанр ва вазн хусусиятлари мавжуд. Туркий халқлар оғзаки ижодига исломдан сўнгги ёки ҳозирги даврда адабиётшуносликда мавжуд атамалар билан ёндашиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки бугунги адабиётшуносликдаги мавжуд жанр, шакл ҳамда вазнни қадимги туркий адабиётдан излаш ёки ҳозирги давр атамалари билан номлаш масаланинг моҳиятини мураккаблаштиради.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. To’rtinchi qism (02)
Милоддан аввалги VII асрларда скиф-киммерлар хоқони Мади Кичик Осиё мамлакатларига, жумладан, Мидия (Эрон)га қўшин тортиши ҳамда аҳмонийлар шоҳи Кайхисрав билан жанг қилиши форс-тожик адабиётида алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин бу мавзудаги асарларда тарихийлик тамойили асос қилиб олинган эмас. Фақат тарихий ҳақиқатнинг умумий йўналиши — тарихда туркий ва эроний шоҳлар ўртасида уруш ҳамда низолар тез-тез бўлиб турганлиги воқеаси бадиий сюжетга айланди. Бу туркумдаги асарларнинг қаҳрамони Афросиёбдир. Афросиёб скифлар қаҳрамони Мадининг тўла даражадаги тарихий образи бўлмай, балки туркий халқлар оғзаки ижодидаги Алп Эр Тўнганинг муқобилидир.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. To’rtinchi qism (01)
Скиф-киммерлар яшаган давр адабиёти ва маданияти шаклланганлиги билан жаҳон халқлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Улар яратган адабий сюжетлар антик даврдаги кўплаб халқларнинг адабиётига кўчиб ўтгани, айрим сюжетларда типологик ўхшашликлар мавжудлиги ёки уларнинг ҳукмдорлари, қаҳрамонлари ҳақида бошқа халқлар адабиётида ҳам бир неча, ҳатто туркум асарлар яратилгани шундан далолат беради.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Uchinchi qism.
Туркий уруғлар ва қабилаларнинг шаклланиши бир неча эпосларда ўз ифодасини топган. Масалан, «Алпомиш», «Ўғузнома», «Қўрқут ота китоби», «Манас», «Маадай Қора» каби эпослар шундай хусусиятга эга. Бу достонларда туркийларнинг донишманд оқсоқоли ёки уруғ бошлиғи образи яратилган бўлиб, улар уруғларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, руҳлантиришдек улуғ мақсад билан яшайдилар. Қабилаларнинг шаклланиш даврини акс эттирган эпослар бизнинг замонамизда турли миллат фолклоршунослари томонидан тикланган ёки улар турли халқлар адабиётига нисбат берилишидан қатъий назар улар барча туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги ҳисобланади.
Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Ikkinchi qism.
Тарихий манбаларга асосланиб, туркий қабилаларнинг қадимда энг ривожлангани ва жаҳон тарихида сезиларли из қолдирганларини киммер ва скифлар деб аташга асос бор. Киммер ва скифларнинг турмуш тарзи антик юнон манбаларида қаламга олинган. Геродот «Тарих»ининг тўртинчи китоби тўла скифларга бағишланган. Гомернинг «Илиада» ва «Одессия» достонларида киммерлар тасвири учрайди. Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Birinchi qism.
Маълумки, туркий халқларнинг қадимги тарихи ва маданияти жаҳон туркийшунос олимларини анчадан бери қизиқтириб келмоқда. Бу соҳада турли тилларда қатор тадқиқотлар амалга оширилган, мавжуд бўлган, аниқланган ёдгорликлар нашр эттирилган, таржима ҳам қилинган. Шунинг билан бир қаторда туркий халқлар оғзаки ижодининг гўзал намуналари бўлган ривоят, афсона, достон ва бошқа жанрлардаги асарлари ҳам умумлаштиришни тақозо этади. Davomini o'qish