Xurshid Davron. Mansura haqida & O’zbek mansuralaridan namunalar.

0-40   Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ  — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

012
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси. Абдурауф Фитрат

fitrat

Йирик давлат ва сиёсат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида дунёга келди. Дастлаб эски мактабда ўқиди, кейин Мирараб мадрасасида таҳсилни давом эттирди.
Асримиз бошларида вужудга келган «Тарбияйи атфол» жамияти кўмагида 1909-1913 йилларда Истанбулда таҳсил олди. Бу ерда қизғин ижод қилди. Шунинг самараси ўлароқ, 1911 йили «Сайҳа» («Чорлов») номли шеърий тўпламини чоп эттиради. Туркиядан қайтгач, Бухорода ўқитувчилик қилади. «Ёш бухороликлар» ҳаракатида фаол иштирок этади, унинг бош мафкурачиси, ғоявий йўлбошчиларидан бирига айланади. Davomini o'qish

Boybo’ta Do’stqorayev. «O’g’uzxondan biror «iz» qolganmi?

022
Ҳар қандай инсонга умидворлик ҳисси хосдир. Мен ҳам бир адабиёт мухлиси сифатида ўтмишда яратилган, аммо турли сабаблар билан йўқолган асарларнинг «мўъжиза рўй бериб» топилиб қолишига ҳамиша умидда бўламан. «Амир Умархоннинг канизаги» романи, «Кеча ва кундуз»нинг иккинчи қисми… «Темур сағанаси», «Ўғузхон» драмалари ана шундай асарлардир. Имконим бўлганда ўтган асрнинг биринчи чорагида чиққан газета-журналларни, рисолаларни титкилаб, бу асарлар ҳақида нимадир топиш илинжида бўламан. Davomini o'qish

Fitratning «shayton»i kim edi?

fitrat

Фитратнинг диний мавзудаги асарларини талқин қилишда қизиқ бир парадокс келиб чиққан: Фитратнинг мухолифлари бу асарларни Совет воқелигининг ойнаси, яъни рамзлар тили орқали мавжуд тузумни инкор қилиш деб, диний мавзуни шунчаки либос деб англаганлар; уни оқловчилар ҳам бу асарларнинг рамз ўрмонларидан қоралашдан оқлаш сари элтадиган сўқмоқ топа билдилар – уларнинг фикрича, Фитратнинг диний мифология асосида ѐзган асарлари атеистик мавзудаги асарлардир. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat haqida xotiralar.

07     Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ инсонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган, фикрим уйғонган, савиям кенгайган, санъат ва ижод ҳақидаги тасаввурларим анча тўлишган. Davomini o'qish