Адиба Умирова бугунги ўзбек матбуотининг энг фаол иштирокчиларидан бири, десам, хато қилмайман. Унинг шеърлари ҳам адабиёт синчилари назарига тушган. Бугун мамнуният билан шоира шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Adiba Umirova
Dramaturgiyada yosh dramaturg bo’lmaydi. Sharof Boshbekov bilan suhbat
4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков 65 ёшга тўлади. Чин дилдан қутлаймиз!
Шароф Бошбеков янги ўзбек драматургиясида чинакам инқилоб ясаган ижодкор. У ҳатто биргина «Темир хотин»ни ёзганидаям адабиётимиз тарихида ўчмас из қолдирарди. «Хуршид Даврон» кутубхонаси» жўра ва сара ижодкорни бутун ихлосмандлари номидан қутлайди ва саломатлик, янги асарлар тилайди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Adabiyot — ruhiyat tarbiyachisi
Адабиётимиз юкини катта истеъдодлар кўтариб турибди. Ана шундай адибларимиздан бири Назар Эшонқулнинг “Ялпиз ҳиди” китобини яқинда яна қайта ўқиб чиқдим. Ёзувчи “Ялпиз ҳиди” ҳикоясида Самандарнинг қишлоқдан шаҳарга келган пайтлари, туйғуларининг нақадар поклиги, ҳаётга завқ-шавқи, ҳайрати ва армони илҳом ва маҳорат билан тасвирланган. Унинг “Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари” қиссаларида ҳам самимий, соф туйғулар, илиқ хотиралар акс этганки, китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Адиб билан суҳбатимиз адабиёт, китоб, бадиий асарлар… энг муҳими, инсон тарбиясига бағишланди Davomini o'qish
Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat
Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish
She’riyat va qalb tarbiyasi. Shoir Aziz Said bilan suhbat
Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. У рўбарў келган ҳаёт ана шу пок – идеал тасаввурдай гўзал бўлса, завқланади, унга мос келмаса изтироб чекади. Ким биландир руҳоний суҳбат эҳтиёжи туғилади. Юрагида туғилган дардларга малҳам, саволларга жавоб олгиси келади, руҳ таскин ва ҳамдард излайди. Davomini o'qish