Бугун Устоз Рауф Парфининг туғилган куни. Барчамизга қутлуғ бўлсин!
Аҳмад Эшқурбоннинг ёзганларини ўқир эканман, ичимда «Шогирд укалари томонидан Рауф ака ҳақида ёзилган энг яхши хотира шу бўлса керак» деган ўй пайдо бўлди. Аҳмаджон Рауф акани қандай кўрган,билган бўлса шундай, бошқа шогирдлар кўп фойдаланадиган «бадиий тўқима»дан умуман фойдаланмай,ёлғон «чўпчак» қўшмай, ёзади. Унинг хотираларида мен ўзим яхши билган инсон қиёфасини рўйи рост кўрдим. Davomini o'qish