Бола онасини жуда-жуда яхши кўрарди. Унинг сокин, майин ва меҳрибон табассумини кўрганда қиқирлаб кулиб юборарди. Шунда онаси унинг бошини силаб, кенг пешонасидан ўпиб қўяр, бола ўзини иссиқ қучоқда кўрарди. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Fayzullayev
Uilyam Saroyan. Ikki hikoya: Soatiga 60 mil & Pianino
Дўконга кириб ўша бурчакдаги кичик пианино тепасига бордилар. Эмма унинг чеҳрасида табассум ёйилганини кўрди ва тўсатдан кўнглини аллақандай ишончсизлик чулғаб олди: қачондир уни тушуна олармикан? Ёки ҳозиргидек у билан елкама-елка юриб, уни ҳаммадан ҳам яхши тушунаман деб дафъатан уни ҳечам билмаслигини англаб қолармикан? У кичик пианино қаршисида туриб олганча унга меҳр билан боқарди. Davomini o'qish
Alisher Fayzullayev. Uch hikoya: Tong bo’zarib kelayotgandi & Baxt & To’ng’ich botir
Тонг бўзариб келаётганди. Аллақаердан хўроз қичқириғи, кетидан итнинг акиллаши эшитилди. Гўдак безовта бўлиб ғимирлаб қолди, алаҳсираб ёнига ўгирилмоқчи бўлди. Уйқусираган аёл асабий ғўнғиллади. У бобиллаб аллакимнингдир гўрига ғишт қалади, қарғанди, тақдиридан ёзғирди. Гўдак овози борича чинқириб йиғлай кетди. Аёл бутун оламни унутиб гўдакнинг олов бўлиб ёнаётган пешонасига лаб босди. Davomini o'qish