Ёмғир ўт устида ётган сопол тувакчани ҳам тинмай чертади. Тувакча остида эса жажжигина қалдирғоч паноҳ топган. У совуқдан жунжукиб титрар, ёлғизликдан эса баттар эзиларди. Бошқа ҳамма қушлар учиб кетишди. Улар билан икки синглиси, опаси ҳам иссиқ ўлкаларга учишди. Бечора ташландиқ қушчани бу ёмғирли тунда ким қанотлари остига олиб иситади энди? У учолмаслиги туфайли шу сопол тувакча тагида тиришиб ўтирарди. Davomini o'qish