Arkadiy Raykin: Loqaydlardan xudo asrasin

Ashampoo_Snap_2016.10.03_03h10m01s_002_.png24 октябрь — машҳур кулгу устаси Аркадий Райкин таваллудининг 105 йиллиги

   Деворларга ҳазил йўғрилган кўплаб шиорлар осилган бўлиб, улар орасида жумладан, шундайлари ҳам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гўл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин ҳам дейсиз-а”, “Мен одамларни ниҳоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан…” Davomini o'qish

Rasul Hamzatov: U e’tirof, yo isyon, yo tarsaki, yo o’pich

011

8 сентябрь – Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов таваллуд топган кун

Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадар дағал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман… Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар…” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. Davomini o'qish

U daraxtning nomi edi ‘Yaxshilik’. O’tkir Hoshimov bilan suhbat (2003).

002
Ижодкор ўз устида ишламаса, жаҳон адабиётини, ўзи мансуб бўлган адабиётни мунтазам кузатиб бормаса, қандай ёзишнигина эмас, қандай ёзмасликни ҳам мунтазам ўрганмаса, унинг яхши асар ёзиши қийин. Мен учун Навоий билан Шекспир ҳам, Толстой билан Тагор ҳам, Қодирий билан Чингиз Айтматов ҳам жуда қадрли ижодкорлар. Хеменгуэй, Мопассан, Цвейг, Шукшиннинг баъзи ҳикояларини ва умуман, ғарб адабиётидан бир қанча намуналарни ўзбек тилига таржимаям қилганман. Бу бежиз эмас. Ёзувчи мумтоз адабиётни ҳам, бугунги адабиётни ҳам кузатиб борса, айни муддао бўлади.  Davomini o'qish