Шоир Шафоат Раҳматулло Термизий таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Дунёда шоир ҳам, шеър ҳам кўп экан…Ҳали қоғозининг сиёҳи қуримай, боши бирикмаган тўрт сатрни шеър деб юрганлар қанча… Сурхон воҳасининг дашту далаларида униб ўсган, сатрлари Боботоғнинг ҳуркак оҳулари янглиғ беғубор, ҳар бир қадамини ийманибгина қўядиган шоир Шафоат Раҳматулло Термизийдан бу борада сабоқ олсак арзийди.