Биз Баҳодир Ниёзов билан Алишер Навоийнинг муборак таваллуди арафасида учрашган эдик. Гарчи, ўша куни 2014 йилнинг феврали бошидан бери ёғаётган қалин қор тинмаган, кимгадир бу малол келган бўлса-да, суҳбатдошим энди баҳор яхши келишини, еру осмон гулу чечакларга тўлиб кетишини қувониб таъкидлар, мен эса у туғилиб ўсган Қашқадарё дашту далаларининг лола- қизғалдоқларга, гулу чечакларга тўла манзарасини хаёлдан ўтказар эдим. Davomini o'qish