Мақсад канадай ёпишиб олган бу болакайдан қандай қутилишни билмай боши қотди. Мана ярим соатдан бери изидан қолмайди. Шу ярим соат унинг учун ярим асрдай туюлди. Болакай эса парвойи фалак, пешонасига тушиб кетаверадиган катта шапкасини кўтариб, елкасида оғир сумкасини лўкиллатганча Мақсаднинг ёнида пилдираб юрибди. Davomini o'qish
Teglar: Bayram Aytmurod
Bayram Aytmurod. Maxluq
Ай, нима бўлса бўлар, деб, кўзимни чирт юмиб туравердим. Бир пайт келиннинг ниши нақд кўзимга санчилди-я! Ниши миямгача кирди, деб ўйладим. Ўзимга келиб улгурмасдан иккинчи кўзимниям палағда қилди. «Вой-дод! Қутқаринглар!» дейман, қани биров ёрдамга келса! Ўғлимнинг қилмиши ҳаммасидан ўтиб тушди. Юрагимга тишини ботириб, ярмини юлиб олди-ю! Ҳушимдан кетиб, ерга қуладим. «Худойим-а! Кўрсатган роҳатинг шуми», деб нола қилдим. Davomini o'qish
Bayram Aytmurod. Ikki hikoya & Bayram Aytmurod hikoyalarini o’qib…
Шойим Бўтаев: Байрам Айтмуроднинг ҳикояларида “жон” бор. Ўзи туғилиб-ўсган масканни, ўз яқинларини севиб-ардоқлаган ижодкор, албатта, эсда қоладиган характерлар ярата олишига ишонмоқ керак… Марҳабо Қўчқорова: Муаллифнинг “Қўноқ” ва “Оға” ҳикоялари мутолааси юрагимда ажиб соғинч ҳисларини уйғотди… Сафарали Қурбонов: Муаллиф ҳар иккала ҳикояда ҳам жонли образларини яратишга эришган… Davomini o'qish