Ушбу мақолада Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи ўзбек адабиётида антиутопик услубда ёзилган дастлабки асарлар намунаси сифатида таҳлил қилинади. Шунингдек, адабиётдаги утопик, антиутопик услубларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шу йўналишдаги жаҳон адабиёти намуналари, жумладан Е.Замятиннинг “Биз” романига алоҳида тўхталади. Шахс ва жамият муносабатлари лейтмотив қилиб олиниши нуқтаи назаридан эса “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар”нинг Нодар Думбадзе қаламига мансуб “Абадият қонуни” романи билан ҳамоҳанг жиҳатлари тадқиқ этилади. Davomini o'qish