Тўнюқуқ асли Табғач(Хитой)да туғилиб, тарбия топган. Табғачнинг иш йўриғига кўра, турк ўғлонлари бу ерда тарбияланиб ўз юртига жўнатилар эди. Ёш Тўнюқуққа ҳам шундай йўл тутилди. Лекин у оталар юртига келиб, табғачга хизмат қилиш ўрнига миллий-озодлик ҳаракатларига қўшилиб кетди. У уч хоқон – Элтариш, Бўгу, Билга хоқон юртни бошқарганда уларнинг кенгашчиси ва қўмондони бўлган. “Ўшанда кенгашчи ҳам менинг ўзим эдим, урушувчиси ҳам мен эдим”, дея хотирлайди бу тўғрида муаллиф. Davomini o'qish