Бугун шоир ва адабиётшунос олим Бобомурод Эрали 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Шеър туйғу ва дард ҳосиласидир, деган гап бор. Асл ва тоза шеърни ўқиганда унда ўз туйғуларингиз, армонларингиз, севинчларингиз аксу садосини кўрасиз, олис-олисда қолган хотираларнинг изтиробли ва азиз суратлари кўз ўнгизгизда қалқийди (Хуршид Давроннинг Бобомурод Эралининг «Тунги сайр» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Вақт ўтгани сайин Шукур Холмирзаевнинг адабиётимизда тутган ўрни ҳақидаги тушунчаларимиз ўзгариб боради. Энг аввало, унинг шахсиятида ва ижодий фаолиятида намоён бўлган ўзбек адабиёти учун жон куйдирган фидойи инсон ва такрорланмас ёзувчи ҳақидаги фикримиз кучайиб бораётганини таъкидлаш лозим. Яна бир ойдин ҳақиқат шундаки, Шукур Холмирзаев бугун ҳикоя ва шеърлару достонлар қаҳрамонига айланмоқда. Бунгуги саҳифамизда истеъдодли шоир Бобомурод Эралининг Шукур акага бағишланган шеърий туркумини сўзимиз исботи сифатида тақдим этамиз. 