Маълумки, туркий халқларнинг қадимги тарихи ва маданияти жаҳон туркийшунос олимларини анчадан бери қизиқтириб келмоқда. Бу соҳада турли тилларда қатор тадқиқотлар амалга оширилган, мавжуд бўлган, аниқланган ёдгорликлар нашр эттирилган, таржима ҳам қилинган. Шунинг билан бир қаторда туркий халқлар оғзаки ижодининг гўзал намуналари бўлган ривоят, афсона, достон ва бошқа жанрлардаги асарлари ҳам умумлаштиришни тақозо этади. Davomini o'qish
Teglar: Botirxon Valixo’jayev
Rahim Vohidov, Najmiddin Komilov. Zakiy alloma
Ўзбек адабиёти билан шуғулланиш — шарқшунос бўлиш, Шарқ адабиёти анъаналари, нозик ифодаларини ўзгача фаросат билан илғай оладиган, машаққатли меҳнатни кўнгил фароғати деб ҳисобловчи маърифат ошиғи бўлиш демакдир. Ботирхон Валихўжаевда бу фазилатлар мужассам эди. Унинг илмий муваффақиятларининг тагзамини шунда. Воқеан, бу фазилатлар Ботирхон акага отамерос, чунки у кишининг отаси Набирахўжа Валихўжаев жадидлар муҳитида тарбияланиб, Самарқандда мактаб ва маориф ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатган эди. Донишманд ота фарзанди кўнглида улуғ Шарқ шеъриятига меҳр уйғотди… Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Alisher Navoiyning Samarqanddagi qadamjolari.
Закий аллома Ботирхон Валихўжаевнинг кўпқиррали фаолиятида Навоий даҳосига садоқат сермазмун саҳифаларни ташкил этади. Ўзбек навоийшуносларининг ўрта авлоди борасида гап кетганда, шубҳасиз, рўйхат бошида бу заҳматкаш олимнинг ҳам номи тилга олинади. Унинг “Хамсачилик анъанасининг баъзи-бир хусусиятлари”, “Мажолис ун-нафоис” типидаги бир тазкира ҳақида”, “Навоийнинг поэтик миниатюралар яратиш маҳорати”, “Навоий ва Шайхим Суҳайлий”, “Навоий ва унинг издошлари ижодида туюқ”, “Навоийнинг мўътабар дастхати” каби мақолаларида улуғ ўзбек шоири ижодининг кўпгина масалалари ёритилган. Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid (Xoja Ahrori Vali). Monografiya
XV asrning yirik siymolaridan bo’lmish Xoja Ubaydulloh Shoshiy – Xoja Ahrori Vali naqshbandiya tariqatining ko’zga ko’ringan murshidi bo’lish bilan birga o’z zamonasidagi ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va mafkuraviy hayotda katta iz qoldirgan arboblardandir. Bu davrda uning shuhrati faqat Movarounnahrdagina emas, balki Xorazm, Dashti Qipchoq, Xuroson va Hindistongacha bo’lgan Keng jug’rofiy mintaqada taralgan edi. Davomini o'qish