Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз ҳақиқатан ҳам беназир шоир ва маърифатпарвар ҳукмдор эди. Аммо, шу билан бирга у ўз замондошлари бўлмиш Бухоро амири Музаффар ва Қўқон хони Худоёр билан тенгма-тенг юртимизни чор Россияси томонидан босиб олиниши ва талон-тарож этилишига қарши бирон бир жиддий тайёргарлик кўрмаган давлат бошлиғи ҳам эди. Унинг ажойиб шоирлигини пеш қилаверсагу она тарихимизнинг қора саҳифалари ҳақида гапирмасак ҳақиқатнинг фақат бир томонини айтган бўламиз. Davomini o'qish