Eldor Boboyev. Musavvir. Qissaning davomi

01    У ижодхонасига кириб чироқни ёқди ва шу онларда ўзини нақадар бахтли одам эканига, балким умрида илк бор иқрор бўлди: борлиқ ҳаётининг давоми бўлган устахонаси, асарлари бор, қўлидан келадиган, кўнглига ёққан ҳунари бор ва шу пайтгача бешафқат ички овозига қулоқ солиб доимо кўнгли лойиқ кўрганини чизди, биронта чизиқни эътиқоди, матлабига зид тортмади, бинобарин қалби ишонган, ҳаётий нарсалар тўғрисида асар яратди – ижодкор учун шуни ўзи ҳам етади! Қолгани бари арзимас нарсалар. Davomini o'qish

Eldor Boboyev. Musavvir. Qissa

01

Шундай соҳа эгалари борки, улар тўғрисида доим ҳам китоб ёзилавермайди. Мусаввирлик ва мусаввир яратган асарларни ҳис қилиш эса, ёзувчидан алоҳида иқтидор талаб этади. Элдор Бобоевнинг қўлингиздаги қиссаси ана шу жиҳатдан диққатга молик. Унда рассомлик санъатининг кўпчилик англамас сир-синоати, куч-қудрати, уларнинг томошабинга таъсири бадиий акс эттирилган. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish