Epikur. Minokevsga maktub

022

    Қаноат эса хотиржамлик ва бахтиёрликнинг калитидир. Хоҳишларимизнинг баъзилари табиий. Баъзилари эса асоссиз. Табиий хоҳишларимизнинг ҳам маълум қисмигина зарур. Қолганларига эҳтиёж йўқ. Бунинг фаҳмига етиб, уларни ажрата оладиган киши улардан танасини соғлом тутиш ва тафаккурини бойитишда фойдаланади. Бу аснони ҳаётнинг мазмуни ва умрнинг хайрли давоми деб билади. Биз доимо кўнглимиз ва танамизнинг эҳтиёжини босадиган нарсаларни қидирамиз. Азобланганимиздагина, ҳузур-ҳаловатни истаймиз. Davomini o'qish

Epikur. Minokevsga maktub

epikur

ТАРЖИМОНДАН

Эпикур миллоддан аввалги 341-270 йилларда Афинанинг Самос оролида яшаб ижод этган қадимги юнон файласуфи ҳамда эпикурианизм фалсафа мактабининг асосчисидир.
Эпикурианизм таълимотига кўра, фалсафа инсонга бахтга эришиш, осуда ҳаётни қўлга киритиш, тинч ҳамда эркин бўлиш, оғриқлардан қутилиш ва қадрдон дўстлар даврасида ўз ҳаётидан қониқиб яшаши учун йўлланмадир. Эпикурнинг қайд этишича, ҳузур-ҳаловат ва дард эзгулик ҳамда ёвузликни аниқлашдаги ўлчовлар ҳисобланади. Ўлим тана ҳамда қалб ҳаракатининг ниҳоясидир. Инсоннинг эришган ютуқлари ёки унинг бошига ёғиладиган балоларнинг худога дахли йўқ. Булар инсон ҳаракатининг оқибатидир. Борлиқ – ниҳоясиз ва абадийдир. Оламда содир бўлгувчи воқеалар бўш макондаги атомларнинг ўзаро таъсири ҳамда ҳаракатига боғлиқ. Davomini o'qish