Фарҳод Мусажонов 1933 йил декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг шарқ факултетини тамомлаган (1956). Биринчи ҳикояси — «Дарадаги қишлоқда» (1959). Унинг «Офтобни қувалаб» (1963), «Бўш келма, Алиқулов!» (1965), «Бир қултум булоқ суви» (1972), «Душанба, нонуштадан сўнг» (1974), «Боғ кўчамни қўмсайман» (1977), «Қилич ва соз» (2000), «Лафз» (2003) каби қиссалари ва бир канча ҳикоялари бор. Ҳозиргача унинг «Баҳор нафаси» (1964), «Ҳиммат» (1984), «Боғ кўча» (1987) каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га якин тўплами нашр этилган. Бундан ташқари у драматургия соҳасида ҳам самарали ижод қилган («Оқ кабутар», «Талваса» ва бошқалар). Шунингдек, «Жазирама офтоб остидаги уй», «Бировнинг боши», «Кўзларим йўлингда», «Ҳувайдо», «Сўнмас зиё» каби стсенарийлар муаллифи ҳамдир. Davomini o'qish
Teglar: Farhod Musajonov
Taniqli adib,O’zbekiston xalq yozuvchisi Farhod Musajonov vafot etdi.
Ҳотам Файзиев…Омон Мухтор…Ўткир Ҳошимов… Бугун эса Фарҳод Мусажонов дунёдан кўз юмди. Эл севган ижодкорлар,ўзбек маданиятининг ёрқин сиймолариларининг охирати обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Саҳифамиз номидан Фарҳод Мусажонов оиласига, яқинларига, адибнинг фарзанди — ҳамкасбимиз Гулмира Мусажоновага чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Фарҳод Мусажонов Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчи ўзи ҳақида шундай ёзган эди: «Мен Тошкентда, Ўқчи маҳалласида туғилганман, 1933 йил 19 декабрда. Davomini o'qish