Farrux Jabborov. Oy nurida mutolaa

Ashampoo_Snap_2018.01.31_21h29m37s_002_.png  Тонг шукуҳидан маст чўпон бола кунгайда ўтлаётган қўйларга бир кўз ташлади-да, белбоғини ёзди, китобини олиб, нонни қайта ўраб қўйди. Тун ярмидан оғиб уйдан чиққан бола шу лаҳазаларни, қуёш чиқишини қанчалар кутганди. Аввалига ой ёруғида ҳам китоб варақлаб кўрди, бўлмади. Кеча ойдин бўлса-ку, ўзи биларди-я, эски лампанинг ичини олиб ташлаб, сув тўлдириб, ясаб олган лупасини ой нурига тутар, ундан йиғилиб ўтган ёруғлик китобнинг тугмадек жойини ёритар, шунда эртакларни бемалол ўқийверса бўларди. Davomini o'qish

Farrux Jabborov. Almisoqdan qolgan qo’rquv

Ashampoo_Snap_2018.01.11_22h06m47s_004_.png  …мутеларми, манқуртларми ёки худди суюқликдек турли шаклга кирадиган олчоқлару енгилнинг устидан, оғирнинг остидан юрадиган “қочоқ”ларми? Ҳарҳолда, айтганидан қайтмайдиган ўр, эътиқодда собит гажирларга тоби-тоқатимиз йўқлиги аниқ. Davomini o'qish

Nosir Fozilov. Besh barmoq tugilsa musht bo’lur & Farrux Jabbor. O’lmaydigan odam & Nosir Fozilov. Saylanma. 1-jild.

Ashampoo_Snap_2018.01.31_20h40m22s_001_.png   Ўзбек адабиётининг азим чинорларидан бири, салкам бир асрлик тарихимиз гувоҳи, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемирлар нафасини бугунги авлодларгача етказган улуғ зот Носир Фозилов вафоти ва бу машъум воқеадан бир неча кун олдинги гурунгимизни ўйласам, тириклик моҳияти тўғрисидаги уч-қуйруқсиз саволлар ёғилиб келаверади. Davomini o'qish

Mirzaahmad Olim: Yutqazmadim, yutmadim ham…& «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish

25 yashar chollar prozasi.

0990

Ҳар бир авлод дунёни ўз талқинида, ўз услубида тасвирлашга интилади. Бу қадим жаҳон айвонига чиққанига чорак аср бўлиб-бўлмаган тенгдошларим ҳам қўлига қалам олиб, муаззам ҳаёт манзараларига чизгилар беришга қасд қилган экан, бундан фақат мамнун бўлиш керак. Хўш, уларнинг юраги қандай изтироблар билан ураяпти? Ёш ижодкорларимиз нималардан қувониб, нималардан қайғураяпти? Тенгдош қаламкашларни қандай хусусиятлар бир давра атрофига жамул жам этади?

Davomini o'qish