Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Gabriela Mistral
Bolalarga beraylik dunyoni
1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish
Gabriela Mistral. Onalar aytgan dostonlar.
Чилилик таниқли шоира, Нобель мукофоти лауреати Габриела Мистраль шеърият майдонига 1914 йили «Ўлим сонетлари» шеърий тўплами билан кириб келган. Лирикасида испан шеърияти анъаналари билан индейслар мифологиясидаги анимистик образлилик қўшилиб кетган. Шоира шеърларида оналик бахтидан махрум аёлнинг дардлари ёрқин акс этган. Davomini o'qish
Zulfiya. Jahon she’riyatidan tarjimalar
Ардоқли шоира Зулфияхоним ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берди. У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрнини топди. Сизга тақдим этилаётган таржималар шоиранинг мутаржимлик санъати уммонидан бир томчи холос. Davomini o'qish