Шеърият – қалб ва истеъдод бирлашган ўзанда яратилган ирмоқ. У покиза булоқ. Булоқ суви шунчаки чанқоқни қондириш воситаси бўлмаганидек, шеърият ҳам шунчаки шеърхоннинг мутолааси учун яратилмаслиги – фақатгина ҳислар баёнидан иборат бўлмаслиги лозим. У адабиётда инсон қалби ва туйғуларига таъсир қилишнинг энг яхши йўли экан, унга гўзал маънолар жамланмаси, ўқувчига энг яхши инсоний туйғулар берувчи, шу билан бирга, унинг тафаккури ва дунёқарашини бойитувчи восита деб қаралса, шеърият ўз вазифасини адо этган бўлади. Davomini o'qish
Teglar: Go’zal Ro’zieva
Go’zal Ro’zieva. Ko’ngil dardi
Дераза олдида туриб ойимнинг гапини ўйлайман.Мен хоҳламасмидим унинг неварасини опичлаб юришини.Аммо,нима қилайки яримта юрагим билан бир инсоннинг бахтини ярим қилишим мумкин.Яримта юрак…Ким ўйлаб чиқарган экан шу гапни?Юрак ҳам яримта бўлиши мумкинми?Яримта юрак билан инсон яшай оладими? Бироқ…Мен яшаяпманку! Davomini o'qish