Зулфия опам билан суҳбатлашиш жуда мароқли эди.Чунки у киши баъзи аёллар даврасига хос майда гаплардан гапирмас, адабиёт майдонида нима гаплар, ёшлар нима ёзяпти — шу мавзулар атрофидаги гап-сўзларга қизиқар эдилар. Бир гал айнан ёшлар шеърияти ҳақида гап кетганда Гуландом Тоғаеванинг “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган туркуми ҳақида илиқ фикрлар айтгандилар. Davomini o'qish
Teglar: Gulandom Tog’ayeva
Gulandom Tog’ayeva. She’rlar & Guljamol Asqarova. Tabrik va taskin
Вахшивор ҳақида ўйласам, Сизни, Сўфи Оллоёр бобони эслайман, худдики қачонлардир Каттақўрғонимдан Вахшиворга кетган Сўфи Оллоёр бобом шу икки худудни ва Сизга бўлган меҳримни янаям мустаҳкам боғлаб тургандек туюлади. Балки булар ҳам одамнинг илоҳий ришталар, муқаддас нуқталар, азалга туташтиргувчи белгилар, моҳият излаш каби одати билан боғлиқ бир ҳоллардир, билмадим, кўп нарсага ақлим етмайди опа. Ҳар қалай Сизга ўзимни ва юрагимни боғлиқ кўраман, шеърларингиздаги чуқур ва тийран изтиробга ўзимни яқин сезаман… Davomini o'qish