Ўтган асрнинг 70-йилларида ёзувчи Соҳиб Жамолнинг «Гули сиёҳ» номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда, китоб жуда машҳур бўлган эди. Асарда кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз. Davomini o'qish