Хуршид Даврон шеърлари кучли, қизғин ҳиссиёт билан тўйинган. Бу муҳаббат нуқул қиз-ўғил ўртасидаги ишқу муҳаббат эмас, балки ватан муҳаббати, ота-она, фарзанд ўстиришдаги қариндошлик муҳаббати, ҳаётга, касбга бўлган муҳаббатдир. Муҳаббат Хуршид Даврон шеъриятининг энг жон мавзусидек кўринади. У ўз муҳаббатини изҳор қилишда нуқул ўзини марказ қилиб олмайди. Яъни нақл қилиш, воқеани баён этиш орқали асл моҳиятга етиш усуллари билан шеърга кучли ҳикмат ва фалсафий тус ато этади. Davomini o'qish