Mirzaali Akbarov. Hessening iztiroblari. / Степной волк. Художественный фильм.

0506

Илк бор 1927 йилда нашр этилган «Чўл бўриси» романи теран психологик асар бўлиб, муаллифга оламшумул шуҳрат келтирган. Асарда ўз-ўзини таҳлил қилиш ва маънавий-руҳий зиддиятларни енгиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қаламга олинади. Муаллифнинг аввалги асарларида ҳам акс эттирилган Руҳга мурожаат этиш услуби мазкур ижод маҳсулида ҳам ўзининг якуний ҳамда тўлақонли ифодасини топган. Ёзувчи Томас Манн ушбу роман ҳақида шундай ёзган эди: «Чўл бўриси» экспериментал дадилликда «Улисс» ва «Фаух Моннаеурс» сингари асарлардан қолишмайдиган китоб эканини айтиб ўтиришга ҳожат бормикин? «Чўл бўриси» менга анчадан буён илк бор ҳақиқий китоб мутолааси нималигини қайтадан ўргатган асардир». Davomini o'qish