Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. Davomini o'qish
Teglar: Hoji Muin
Hoji Muin. Hajviy she’rlar & Halim Saidov. Behbudiyning safdoshi.
19 март — Миллий уйғониш даврининг таниқли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон Ҳожи Муин таваллуд топган кун.
Беҳбудий ва унинг сафдошлари раҳнамолигида миллий истиқлол мафкураси билан қуролланиб, ўз элу юрти ва халқининг озод бўлиши истагида қўлга қалам олган, даврнинг энг қалтис ва нозик масалаларини теран англаб етган, бутун умрини илму маърифат, маънавият тарғибига бағишлаганлар даврасида Ҳожи Муин ибн Шукрулло алоҳида мавқега эга. Davomini o'qish
Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida.
Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига
Беҳбудий афанди Туркистонда бошлаб қўлиға қалам олиб, халқнинг тараққий ва толеси учун фойдали мақолалар ёзғон буюк раҳбаримиз эди. Беҳбудий афанди Туркистонда янги мактаблар учун бошлаб алифбо ва жуғрофия китоблари ёзғон улуғ устоз ва муршидимиз эди. Беҳбудий афанди Туркистон тараққийпарварлари ичинда энг аввал мутаассиб уламонинг ҳақсиз ҳужум ва такфирлариға учрағон ва шундай такфирлар ила руҳини тушурмай, ўз маслакиндан қилча айрилмай, йигирма йил мутамаддиан Ватан ва халқға хидмат этган бирдан-бир фаол йўлбошчимиз эди. Davomini o'qish
Begali Qosimov. Vatan va millatning o’tlig’ kuychisi
Тавалло таваллудининг 130 йиллигига.
Тавалло адабиётимиз тарихида кўпроқ 10-йиллардаги миллатни эрк ва адолатга уйғотган жўшқин эҳтиросли шеърлари билан қолди. Бу шеърлар янги ўзбек шеъриятининг майдонга келишида муҳим бир босқич бўлиб тарихга кирди. Хусусан, Чўлпон шеъриятининг юзага чиқишида маънавий омиллардан бўлди. Ойбекнинг шоир шеърларини алоҳида бир самимият билан эсга олиши сабаби шунда. Davomini o'qish
1868 yil 2 may Samarqand rus bosqinchilari tomonidan zabt etildi.
Шу чоғда амирнинг ўғли Ғузор ҳокими Абдумалик тўра Шахрисабз ва Китоб халқи билан бирлашиб, Самарқанд қалъасини бир неча кун муҳосара этди, яна амирнинг бир турли тадбири билан тарқалишдилар.
Шу орада генерал Фун Кауфман амирнинг қўшиниға ғалаба қилиб, уни сулҳга мажбур этадир (2 июн, 1968 йил). Фун Кауфман қолома аскари билан қайтиб келиб, Самарқанд халқини қатли ом қилғондан сўнг, қонли қўли билан шу хитобномасини ёзиб, Самарқанд халқини тинчлиққа чақирди. Davomini o'qish
Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy vasiyatnomasi haqida.
Таниқли драматург, публитсист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади.
Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очади. Davomini o'qish