Давр, замон, тузум, жамият, муҳит доирасида қисиниб яшаган ва шулар таъсиридан четга чиқолмаган ижодкор ҳеч вақт на руҳда, на тафаккурда эркин бўлолмаслигини туркий адабиётнинг Чўлпонга замондош ва маслакдош буюк вакилларининг айтарли бариси бағоят аниқ ва чуқур англаганди… Буюк шоир, драматург, файласуф Ҳусайн Жовид Озарбойжон халқининг беназир фарзанди, ана шундай эътиқоддаги санъаткорлардан. Кучли шахси, олмосдай порлоқ ва серқирра адабий мероси жаҳон адабиётидаги нодир ва камёб ҳодисалардан бўлган. Davomini o'qish