Бу кечинмаларни Шукру Қорачани абадий оламга кузатганимиздан сўнг қоғозга туширдим… Шууримни шундай бир муросасиз туйғулар қамраб олди-ки, сўз билан ифодалаш мушкул. Ҳеч кимга айтмасдан, ҳазиллашган каби орамиздан кетиб қолди Қорача. Қалбидаги улкан дунё гўзалликларини борича биз билан баҳам кўрмасдан (кўра олмасдан), қора тупроқ бағрига кетган беназир инсонлар карвонига қўшилиб кетди. Davomini o'qish
Teglar: Husayn O’zboy
Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»
28 март — Рауф Парфи хотираси куни
Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди. Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish