Adam Mitskevich. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.12.18_03h28m02s_001_.png24  декабрь —  атоқли поляк шоири Адам Мицкевич таваллуд топган кун

   Адам Мицкевич умрининг энг гуллаган чоғларини саргардонликда ўтказган бўлса ҳам, хаёлан доим эл-юрти билан яшади. Шоир ўз кўксида олиб юрган ватани унинг достонларида айниқса кўзгудек акс этиб туради. Шоирнинг охирги йирик асари – “Пан Тадеуш” (уни шеърий роман, ҳатто эпопея деб ҳам аташади) поляклар ниҳоят бир уя атрофида асаларидай бирлашиб, янги ва янгича ҳаёт бошлаганларига умид ва ишонч билан йўғрилган. Бу асарларни ўқир эканмиз, истеъдодли ижодкор қаламини юксак мақсад йўналтириб турсагина меҳнат меваси ҳеч сўлмас экан, дегимиз келади. Davomini o'qish

Nosir Fozilov. Domla Sharipov

065      Биз Ҳусниддинни таҳририятда эркалаб, эъзозлаб шундай деб атардик. Унинг таҳририятда бировга дағдаға қилаётганини, биронтасига дашном бераётганини кўрган эмасман. Нимаики муаммо туғилса, вазминлик билан, ақл билан, жилмайиб туриб ҳал қилишга ҳаракат қилар эди. Ҳақиқатан ҳам унинг одоби, гапириш оҳангию муомаласи худди домлаларникидай эди. Davomini o'qish

10 fevral — Bugun atoqli shoir Husniddin Sharipov 80 yoshga to’ldi. Qutlaymiz!

80
Орадан бир неча кун ўтгач, Эркинбой столимга бир даста, аниқроғи, олтита бўлиқ-бўлиқ шеър қўйиб, чиқиб кетди. Ундоқ айлантириб кўрдим, бундоқ… Ниҳоят, ҳар бири ўз жойини топиб, қандайдир сюжетнинг изи сезила бошлади. Шундай кўтарганимча, яна тўртинчи қаватга равона бўлдим. Эркин шоҳмот билан банд экан, шеърларини олдига ташлаб, “Табриклайман, давлатингиз қайтди” деган эдим, бир оқариб-кўкариб олди. Мен илжайиб: “Мана шу тартибда бир ўқиб чиқинг, достоннинг ҳиди келиб қопти, фақат тез битсин”, деганимдан сўнг, шоҳмотни қўйиб, қўлига қалам оладиган бўлди. Қисқа муддатда бояги олти шеър барака топиб, 1966 йил апрелидаги Тошкент зилзиласи ҳақида оташин “Палаткада ёзилган достон” бўлиб қайтди. “Шарқ юлдузи”да ўз вақтида чиқиб, ўқувчилари қўлига етиб борди. Davomini o'qish