Ikrom Akbarov. Qo’shiqlari va musiqasi yangragan filmlar

052
1 март — Атоқли композитор Икром Акбаров таваллуд топган кун.

Акбаров Икром Илҳомович (1921.1.3, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артиста (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган.
Моҳир композитор ўзининг 60 йилдан зиёд ижодий фаолияти давомида опера, балет, симфония, камер чол­ғу ва вокал жанрларида самарали ижод қилиб, ёрқин истеъдодини намоён этди. Davomini o'qish

Yoshligimiz qo’shiqlari. Botir Zokirov. Ra’no

077Улуғ санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
 

   Бу қўшиқ илк марта 1964 йилда суратга олинган «Қўшиқ суратини чиз» деган мусиқавий фильмда ижро қилинди. Қўшиқ ижрочиси Ботир Зокиров бу қўшиқни ижро этар экан¸ расм чизади. Шаҳло кўз гўзаллар расмини кўмир билан оқ қоғозга эпчиллик билан чизган Ботир Зокиров ғамгин оҳангда гул ва чечаклар ҳақида қўшиқ куйлар эди. Ҳам расм чизиб¸ ҳам қўшиқ куйлаëтган рассом 60-йиллар томошабинини мутлақ мафтун қилган эди. Davomini o'qish