Илҳом Ҳасан Бухоронинг Шофриконидан, ёзувчи Аҳад Ҳасаннинг фарзанди, Самарқанд Давлат Университети доценти — истеъдодли олим, ёзувчи, покиза,камтарин,одобли инсон ва ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган истеъдодли ижодкор эди. Ўша давр матбуотида босилган мақола, ҳикоя ва таржималари ҳамиша диққатга сазоворлиги билан ажралиб турарди. Унинг бевақт ўлими — Яратган унга раҳматлар ато этган бўлсин — нафақат дўсту биродарларини, уни илк ҳикоя ва таржималаридан таниб қолган адабиёт ва зийрак китобхонлар аҳлини анча изтиробга солгани ҳамон хотирамда. Davomini o'qish