«Ойбек миллатчиликдан қайтдим дейди. Ўзини совет ёзувчисиман деган одам миллатчиликка қарши курашади, унинг кирдикорларини фош қилади. Ойбек эса, аксинча, ўзининг миллатчилик изларини бўямоқчи бўлади. У фақат статистика тариқасида палон йилдан палон йилгача ундай эдим, кейин эса совет позициясига ўтиб олдим, дейди. Албатта, бунинг билан ҳеч ким қаноатланмайди. 1929 йилда қандай нарсалар билан ўзингизни пантуркист деб айтар эдингиз, деб сўраганимизда, у: “пессимист бўлганлигим учун”, деб жавоб беради» (Шўро адабиётининг йирик вакили сифатида Ҳамза сиймосини гавдалантирган драматургнинг ўша пленумда айтган сўзидан). Davomini o'qish