Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish
Teglar: Islomda ayol
Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (1).
Айтишларича, кекса бир момо (китобнинг «Момолар» бўлимига қаранг) Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Бизга ўхшаган юзларини ажин босган, кўзлари йиринглашиб, мункайиб қолган кампирлар ҳам жаннатга кирадиларми?» деб сўраганида, Ул зот жиддий равишда: «Йўқ, сизга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди», деб жавоб берган, сўнгра кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: «Сизга ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира қизларга айлантирилади, сўнгра жаннатга киритилади».
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот турмуш қурган аёл, аниқроғи она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деган эканлар: «Агар Аллоҳдан бошқа нимарсага ҳам сажда қилишга рухсат этилганда, аёллар ўз эрларига сажда қилсинлар, деган бўлардим». Бу гаплар аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигига бир мунча зиддир, аммо Тавротда ҳам «Бу эркак сенинг хожанг бўлиши лозим», дейилмаганми? Сўфизмда эса аёллар тўла равишда тенг ҳуқуқлиликка эришган, ҳатто баъзи баркамол аёллар «чинакам эркак», деб ҳам тасвирланадилар. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади. Ушбу китобчамизда биз ҳам Аллоҳ таолога интилган жон тимсоли бўлган тарихий шахслар бўлмиш шундай аёлларга мурожаат қиламиз. Davomini o'qish