Ажзийнинг ижтимоий фикрлари ҳақиқатан уйғониш даврининг руҳини ташаххус этдирадир. Қўлимиздаги асарлари ижтимоий дардлар билан кўмильган вақгида ёзилгон нарсаларидир, булардан илгари ёзилғон нарсалари босилмағондир. Бир шоирнинг тамом ҳаётини, кучини англамоқ учун, албатта, унинг тараққий даврини билмак зарурдир. Davomini o'qish
Teglar: Ismoil Hikmat
Saodat Fayzieva. O’lmas siymo olimlar nigohida
Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди адабиёт ихлосмандлари учун ўлмас мавзу бўлгани ҳолда, 20 -йиллар матбуотида ҳам бир неча адабиётшунос-танқидчилар шоир шахсиятига катта эътибор қаратишган. 1920-1930-йиллар оралиғида “Мусулманский мир”(Петербург), “Иштирокиюн”, “Болалар дунёси”, “Туркистон”, “Қизил Ўзбекистон”, “Маориф ва ўқитғувчи”, “Аланга”, “Янги Фарғона”, “Ер юзи” каби газета ва журналларда Навоий ҳақида йигирмадан ортиқ мақолалар эълон қилинган, бундан ташқари, бир қанча мажмуалар таркибида ёки якка китоб ҳолида шоир ҳақида маълумотлар чоп этилган. Davomini o'qish