Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Teglar: Ivan Turgenev
Akutagava Ryunoske. Loyxo‘rak. Hikoyaning ikki tarjimasi
Саҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади
Таниқли япон ёзувчиси Акутагава Рюноскэнинг 1880 йил баҳорида икки атоқли рус адиби: Ясная Полянага қайта ташриф буюрган ва шу ерда меҳмон бўлиб турган Иван Тургенев ҳамда қўрғоннинг хўжайини граф Толстойнинг лойхўрак овида рўй берган воқеа, икки кекса ёзувчининг ўзаро муносабатига бағишланган ҳикоясини ўзбек тилидаги икки таржимасини бир саҳифада тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириш ва бундан хулоса чиқариш сиздан… Davomini o'qish
Ivan Turgenev. Ikki hikoya-naql (Nodon & Ablah).
Иван Сергеевич Тургенев [1818.28.10 (9.11), Орёл — 1883.22.8 (3.9), Париж яқинидаги Буживал қишлоғи] — рус ёзувчиси. Петербург университетининг фалсафа факултетини тугатган (1837). Тургеневнинг дастлабки романтик шеърлари ва «Стено» драматик достони (1834) талабалик йилларида ёзилган. Тургенев Петербургдаги ўқишни тугатгач, Берлинга бориб (1838), фалсафа ва классик филология бўйича маърузалар тинглаган. 1841 йил Москвага қайтиб келган, Н.В.Гоголь, С.Т.Аксаков сингари ёзувчилар билан танишиб, бадиий ижод билан шуғуллана бошлаган. Тургеневнинг шу кезларда ёзган «Параша» достони (1843) ёш ёзувчининг романтизмдан узоқлашиб, оддий халқ ҳаётига яқинлашганидан дарак беради. Davomini o'qish