12 январь — Машҳур адиб Жек Лондон таваллуд топган кун
Эртасига тақдир унга мурувват кўрсатди. Тонг саҳар кулбадан чиқибоқ тўрт юз ярд нарида юрган буғуга кўзи тушди. Моргансон илкис томирларида қон тезоблик билан югургилаётганини ҳис этди. Кейин эса вужудини тушуниксиз мадорсизлик эгаллади, томоғи қақраб кетди. Ўзига келиб олиш учун бир зумга қорга ётиб олди. Кейин милтиқни тўғрилаб, буғуни аста мўлжалга олди. Биринчи ўқ нишонга тегди, бунга ишончи комил. Бироқ буғу юқорига, тепалик томон чопиб кетди. Моргансон ғазабланиб, дарахтлар орасида лип-лип кўзга ташланаётган ҳайвоннинг ортидан кетма-кет ўқ узаверди. Davomini o'qish