Ирландиялик буюк ёзувчи Жеймс Жойс ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ҳозирги замон адабиётларига кўрсатган таъсири ғоятда улкан. Э.Хемингуей, У.Фолкнер, Т.Вулф каби дунёга машҳур адиблар унинг ижодидан бениҳоя кучли таъсирлангани ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Жеймс Жойс, аксарият ижодкорларда кузатилгани каби, бадиий ижодни шеър ёзишдан бошлаган ва унинг илк шеърий китоби “Яккахон мусиқа” аталган ва 1907 йилда чоп этилганди. Бугун биз сизнинг назарингизга буюк сўз санъаткорининг насри соясида қолиб кетган назмидан айрим намуналарини ҳавола этамиз. Davomini o'qish