Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни уйли-жойли қилган чолу кампир назарида бу тўй энг охирги ташвишлари эди. Ҳаётларининг қолган қисми роҳат-фароғат ва тоат-ибодат билан ўтишини умид қилган эдилар, аммо… Davomini o'qish
Teglar: Jamila Ergasheva
Jamila Ergasheva. Ajdarko’l
Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Qir ustidagi ayol & Yozsang, faqat rost tuyg’ularni yoz! Adiba bilan suhbat
Адабиёт миллатнинг маънавий хазинаси, абадий уйғоқ руҳи ва қалбидир. Дарди бор, армони бор одам ёзади. Бу бешафқат ҳаёт суқмоқларида йиқилиб-суриниб, пешонаси тошга теккан одам ёзади. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (3)
Бирданига келди-кетди кўпайиб кетди. Тушликка яқин Комилжоннинг аёли келди. Келин тайёрлаб келган тугмадек-тугмадек чучварадан ҳамхонаси билан тўртта-тўрттадан еб, устидан чой ичиб ўтирган эди, ҳамхонасининг изидан келиб қолишди. Кечга яқин яна Комилжон келди. Кун бўйи йўқловчиларнинг бирини кутиб, иккинчисини кузатиб ўтиришган бўлса ҳам икки кўзи эшикда бўлди… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (2)
Машина-ю одамлар ғиж-ғиж бўлиб ётган бир бефайз майдонда улар сўзсиз хайрлашишди. Ойша бирон нарса деб дугонасининг кўнглидаги ғуборни тарқатиб, эҳтимол ҳаётларидаги энг сўнгги учрашувнинг хуш кайфият билан якунланишини ҳар қанча истаб турган бўлса-да, унинг кўнглини кўтарувчи ўша сўзни ўйлаб топа олмади… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (1)
Ойша намоздан сўнг одатига кўра Қуръон тиловат қилиб анча ўтирди, ўрнидан турганда хона ичи эрталабки қуёшнинг оппоқ нурларидан ёп-ёруғ бўлиб, еру кўкни саҳарҳез қушларнинг чуғур-чуғури тутиб кетган эди. Деразадан кираётган салқингина тонгги шабададан тани яйради. Айвоннинг эшигини очиши билан ҳовлининг адоғидан қўйларнинг маърагани эшитилди. Изидан нафис дока пашшахонада ётган келини ошкора зарда билан “уф” тортиб, бир ағдарилиб ётиб олди. Davomini o'qish
Imom Termiziy. Sunani Termiziy. 1-jild & Jamila Ergasheva. Ma’rifat yo’lchisi
Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизийдан: Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, ўша хонадонда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) гапираётгандек бўлур… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. G’animatim onam
Эмишки, ҳаж ниятида сафарга чиққан бир кишига бир оқшом тунаш учун жой берган Ҳожи унинг нима мақсадда йўлга чиққанини эшитиб, кутулмаганда “Онанг борми?“ деб сўрайди ва онасининг ҳаётлигини эшитгач, “Мен эллик марта ҳаж қилдим, ҳар сафар ялангоёқ, ялангбош, ёлғиз ҳаж қилдим. Эллик ҳажимнинг ҳам савобини сенга бераман, сен менга онангнинг кўзларидаги қувончни бер“, дейди… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Ikki hikoya & Zulfizar. Qissa
Бу шифохонада кундузлари ҳам жуда сокин кечади. Бу ерда асосан мартабали ва нишондор кишилар ётиб даволанишади ва улар кўпинча касал бўлганликлари учун эмас, касал бўлмаслик учун ҳар ярим йилда ўн-ўн беш кун ётиб, турли текширувлардан ўтишади, дам олишади. Уларнинг ўзлари ҳам, изидан келувчилар ҳам касалхона тартибларини жуда ҳурмат қилишади, унда-мунда йўлакка чиқиб қолишса ҳам юмшоққина шиппакларда оёққиналарининг учида оҳистагина юриб, бир-бирлари билан ярим овозда гаплашишади… Davomini o'qish