Ibrohim Haqqul. She’riyat — dard va umid demak.

667

Атоқли шоир Жамол Камолни муборак 75 ёши билан табриклаймиз!

Жамол Камол (Камолов Жамол; 1938.26.4, Шофиркон тумани) — Ўзбекистан халқ шоири (1992). Бухоро педагогика ин-тининг филология ф-тини тугатган (1959). Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистан ФА Тил ва адабиёт ин-тида аспирант ва илмий ходим (1972—86). Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқот олиб борган. Faфур Ғулом номидаги Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами «Олам кирар юрагимга» 1968 й.да нашр этилган. «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1970), «Тош туғёни» (1972), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Қадаҳ» (1978), «Достонлар» (1980), «Сувайдо» (1982), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар б-н замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган. Жамол Камол француз мумтоз адабиётининг намояндаси Буалонинт «Шеърий санъат» асарини, озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг Муҳаммад Фузулий ҳақидаги «Шабиҳижрон» достонини, Шекспир, А. С. Пушкин, Я. Райнис асарларини, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода сингари адибларнинг сара асарларини узбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish