Кўп йиллар илгари, у кимсасиз оролдаги ҳаётини қоғозга туширишга аҳд қилганида, қарасаки, тилига сўзлар келмаяпти, қалам қоғоз устида юришни хоҳламаяпти, ҳатто бармоқлари қимирламаяпти. Шунга қарамай, у ўзини мажбур қилди, сўз кетидан сўз топиб, жумла ортидан жумла тўқиб, кундан-кунга ёзувчилик кўникмасини оширди ва ниҳоят, гап Жумавойга бориб тақалганда саргузаштларни силлиқ ва шариллатиб ёзиб ташлади. Davomini o'qish