Нодир Норматов
КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД
ҳикоя
Шоҳ Исмоил вафотидан сўнг, унинг ўрнига ўғли шаҳзода Тухмасп тахтга чиққан кезларда ҳам устоз Камолиддин Беҳзод сарой кутубхонаси сардори эди. Аммо, кейинги вақтларда сарой нигористонига кам қадам босар, борганида, дарҳол ўзининг содиқ шогирди Қосим Алига китобат сайқали юзасидан баъзи юмушларни юклаб, ўзи Табриз шаҳридан бир уй сотиб олган жияни Рустам Алиникига қайтар, ўша ерда тасвир такмил қилмоқ ила машғул бўлар эди. Рустам Али ҳам мусаввир, шу боис унинг ҳовлисида ижодга тегишли не лозим бўлса, барчаси муҳайё. Рустам Али шу кунларда хасталаниб қолган онасидан хабар олгани Ҳиротга кетган эди. Davomini o'qish