Jeyms Joys. She’rlar

09

Ирландиялик буюк ёзувчи Жеймс Жойс ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ҳозирги замон адабиётларига кўрсатган таъсири ғоятда улкан. Э.Хемингуей, У.Фолкнер, Т.Вулф каби дунёга машҳур адиблар унинг ижодидан бениҳоя кучли таъсирлангани ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Жеймс Жойс, аксарият ижодкорларда кузатилгани каби, бадиий ижодни шеър ёзишдан бошлаган ва унинг илк шеърий китоби “Яккахон мусиқа” аталган ва 1907 йилда чоп этилганди. Бугун биз сизнинг назарингизга буюк сўз санъаткорининг насри соясида қолиб кетган назмидан айрим намуналарини ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Seneka. Maktublar.

сенека

СЕНЕКА (Seneca) Луций Анней (тахм. мил. ав. 4, Кордова, Испания — мил. 65, Рим) — Рим файласуфи, ёзувчи, давлат арбоби. Рим императори Нероннинг тарбиячиси ва маслаҳатчиси; унга суиқасд қилишда айбланган ва ўзини ўлдирган. Сенека  юнон фалсафасидаги окимлардан бири — стоицизмнинг йирик вакилларидан бири. У табиат ва инсон моҳияти ҳакида кенг билимга эга бўлган, адабий услубни жуда яхши эгаллаган. Сенеканинг фалсафий қарашлари зиддиятли. У фалсафани ҳаётда ахлоқий-диний қўлланма деб билган. «Луцилийга хатлар» фалсафий асари, «Ҳиммат ҳақида», «Раҳм-шафқат ҳақида», «Руҳий хотиржамлик ҳақида» ва б. рисолаларида таркидунё қилиш, ўлим ва тақцирни назар-писанд қилмаслик, эхтирослардан холи бўлиш, кишиларнинг ахлоқий тенглиги масалалари ёритилган.

. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Tilovat. Doston

karim bahriyev

Карим Баҳриев 1962 йилнинг 2 январида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач,дастлаб Самарқанд Давлат Университетининг рус филологияси факультетида,кейинчалик Москва Давлат Университетининг журналистика факультетида таълим олди.
Карим Баҳриев “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида фаолият юритганда  унинг номи ўша даврнинг энг долзарб мавзулари бўйича ёзган мақолалари билан халқимизга танилди. Davomini o'qish