Komron Mirzo. Devon.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png  Комрон мирзо девонининг 3 та қўлёзма нусхаси сақланиб қолган. Улардаги туркий шеърлар: 40 ғазал, 21 фард, 26 рубоий, 3 қитъа, 9 маснавий ва таркиббанд (1114 мисра). Дарий тилидаги шеърлар: 26 ғазал, 22 фард, 4 рубоий, 3 қитъа, 4 маснавий (346 мисра). Девонининг қўлёзма нусхаларига кирмаган дарий тилида битилган баъзи ғазал, рубоий ва фардлар турли тазкира ва баёзлардан топилган. Комрон мирзонинг ҳозиргача маълум дарий тилидаги шеърлари 418 мисрадан иборат. Саҳифанинг пастида Комрон Мирзонинг Тошкентда ва Туркияда чоп этилган девони нашрлари билан танишасиз. Davomini o'qish

Boburshohning o’g’li Kamron mirzoga maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m09s_001_.png   Қозон дорилфунунининг нодир қўлёзмалар бўлимидан топилган, маърифатпарвар подшоҳ Бобурнинг ўғли Комронга ёзган мактубида ўз ҳаётий тажрибаларининг энг муҳим жиҳатларини унинг қалбига етиб борадиган ҳароратли дил сўзлари билан жумладан, шундай ёзади: “… Кўкалдошу эмакдош ва ичкуларинг (ички мулозимлар) билан сабақ ўқурға ружуъ келтурубсен. Бу жиҳатдан кўнгулга сурур, хотирга ҳузур етиб, бисёр(кўп) хушҳоллик юз берди. Тенгри таола даргоҳидин умидим борки, жамъи қобилият ва салоҳият бобинда мукаммал бўлиб вояга етгайсен”. Davomini o'qish

Shafiqa Yorqin. Bobur oilasida farzand tarbiyasi.

531
Мирзо Бобур таваллудининг 531 йиллиги олдидан

«Бобурнома»да ёзилишича, Бобур ўз фарзандларининг таълим-тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлаб, уларни ўқиш ва ўрганишга тарғиб қилар экан. У «Мубаййин» рисоласини Ҳумоюн ва Комронга диний масалаларни ўргатиш учун назмда ёзади. Бобурнинг Ҳумоюн ва Комронга ёзган мактублари ҳам шу мавзуга қаратилган. Davomini o'qish