Корней Чуковскийнинг мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида 8 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти» журналининг апрел сонида босилган Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш» мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб шундаки, А. Мелибоев бутун мақола давомида Корней Чуковский хотираларидан бир неча ўринда фойдаланади-ю, аммо бирон бир жойда манбани ва таржимонни қайд этмайди. Бу эса илму адабиётда мавжуд ақидаларга мутлақо зид ҳолатдир. Шунингдек, бу ҳолатда «Жаҳон адабиёти» журнал таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish