Sulton Rayev. Quyosh tutilgan tunda. Qissa I-V qismlar

52Бу бир кам дунёнинг не-не савдолари бўлса-да, бугунгидек шўрида кун қишлоқ аҳлининг бошига келади, деб ким ўйлабди дейсиз? Яна денг, икки маййитни бир кунда ерга беришдек кулфат! Банданинг бир кунмас-бир куни бу дунёдан кетмоғи тайин бўлса-да, бир куни бу ҳаётдан насибаси узилса-да, бир куни ажал эшик қоқиши чин бўлса-да, бутун овулни мотамга чулғаб, манаман деган азим кишисини олиб кетаверадими бу ажал?! Икки одами тенг вафот этган овулда кўтарилган мотамсаро айтимлар кўнгилларни қоронғилатиб, барчани лоҳас қила бошлади. Davomini o'qish