Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. VII-IX boblar

066    Исо кўрдики, бу гапдан мудҳиш издиҳом ғулғулага тушиб, ҳаракатга келди. Кариотлик Яҳудо бўлса мағрур салобати билан нақ ажалнинг ўзига ўхшаб тил-забонсиз, жиддий турар; аммо унинг ичида минглаб асов садолар алангаи оташ бўлиб нола қилар, гулдирар, фарёд кўтарарди: “Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени! Муҳаббат бўсалари ила таҳқир, жабру ситам ва ўлимнинг қўлларига топширамиз сени! Муҳаббат нидолари ила зимистон инларидан жаллодларни чорлаймиз ва хоч қойим айлаймиз – ўша хочга чормихланган муҳаббатни заминнинг энг юксак жойида муҳаббат ила сарафроз этамиз”. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. IV-VI boblar

044    Яҳудо бир неча динорни пинҳон қилди. Бу қанча пул беришганини тасодифан кўриб қолган Фома туфайли фош бўлди. Эҳтимол қилиш мумкинки, бу Яҳудонинг биринчи ўғрилиги эмас. Ҳамма қаҳру ғазабга тўлди. Ғазабланган Пётр Яҳудони ёқасидан чангаллаганча, қарийб судраб Исонинг олдига олиб келди. Қўрқиб кетган, ранги қув ўчган Яҳудо қаршилик қилиб ўтирмади. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. I-III boblar

022    Рус ёзувчиси Леонид Андреевнинг “Яҳудо Искариот” қиссаси нашр этилиши билан жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган асар. Бир гуруҳ фикр билдирганлар асарни осмонга кўтарсалар, иккинчи гуруҳи уни аёвсиз равишда ерга урардилар. Энг қизиғи, ёзиганига 100 йилдан ошганига қарамай бу баҳс ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Himoya. Bir kun tarixi

09
Уйқудаги йиртқич жониворлар шундай ҳимояланади, бошини ёнбошига ташлаган, тишлари кўтарилган қўлларга ғазабдан ташлангудек бўлиб ваҳима қилади, аммо мана шу ясама, ёлғондакам ғазабда чинакам ўкиргандагидан ортиқроқ даҳшат ва ўлим важоҳати намоён бўлади. Davomini o'qish