Lesya Ukrainka. She’rlar

08025 феврал — Таниқли украин шоираси Леся Украинка таваллуд топган кун.

Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish

Jahon shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2016.10.21_15h27m56s_004_.png     Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Zulfiya. Jahon she’riyatidan tarjimalar

033
Ардоқли шоира Зулфияхоним ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берди. У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрнини топди. Сизга тақдим этилаётган таржималар шоиранинг мутаржимлик санъати уммонидан бир томчи холос. Davomini o'qish