Чироқнинг хира шуъласи боланинг кўк-қизғиш юзига тушди. «Яна нима қилсам экан? – дея ўйланди ёш она. – Ибодатхона қўнғироғини чалдим, қурбонлик қилдим, уйда дори-дармон ичирдим… ҳеч нарса ёрдам бермади… Энди табиб Хэ Сяо-Сяога олиб бориш қолди. Балки Бао-Эр саҳаргача тузалиб қолар? Қуёш чиқиши билан иситмаси тушиб, нафас олиши бир маромга қайтар? Бетоблар кўпинча шундай тузалиб кетишади-ку». Davomini o'qish